Афғонистоннинг янги мудофаа вазири аскарларга селфи тушмасликни буюрди

Афғонистоннинг янги мудофаа вазири аскарларга селфи тушмасликни буюрди

Афғонистоннинг янги мудофаа вазири Мавлавий Ёқуб гуруҳ вакилларига селфи тушмасликни буюрди. Унинг фикрича, бу Толибон расмийларининг хавфсизлигига таҳдид солиши, гуруҳнинг жойлашган жойи ва унинг фаолиятини очиб бериши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

"Сизга юкланган вазифалар билан шуғулланинг, шаҳидларимизнинг қони билан олинган мақомга путур етказманг", — деб таъкидлади Афғонистон мудофаа вазири Мавлавий Ёқуб.‌‌


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!