Афғонистоннинг қўшнилари Теҳронда юзма-юз мулоқот ўтказади

Афғонистоннинг қўшнилари Теҳронда юзма-юз мулоқот ўтказади

Афғонистонга қўшни бўлган давлатларнинг вакиллари Теҳронда учрашув ўтказади. Бу ҳақда Эрон ТИВ расмий вакили Саид Хатибзода матбуот анжуманида маълум қилган.
Учрашув 27 октябрь куни бўлиб ўтади ва бир кун давом этади.
Эрон пойтахтига Афғонистонга қўшни мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари ташриф буюришади.
Хатибзоданинг сўзларига кўра, асосий эътибор онлайн тарзда ўтказилган биринчи босқичдаги мулоқотни давом эттиришга қаратилади.
“Олтита давлат ўз салоҳиятини Афғонистонда барча миллий гуруҳлар иштироки таъминланадиган инклюзив ҳукуматни шакллантиришга ёрдам беришга қаратади“, дея таъкидлади Эрон ТИВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, “Афғонистонга қўшни давлатлар” форматидаги дастлабки музокаралар сентябрь ойи аввалида видеомулоқот шаклида бўлиб ўтган эди. Унда Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Покистон, Эрон ва Хитой вакиллари иштирок этишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!