Афғонистоннинг электр энергиядан қарздорлиги борми? Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълумот берди

Афғонистоннинг электр энергиядан қарздорлиги борми? Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълумот берди

2021 йилда Афғонистонга 2 151,3 млн кВт.соат электр энергияси етказиб берилган бўлиб, “Da Afghanistan Breshna Sherkat” энергетика компанияси томонидан электр энергияси учун тўловлар тўлиқ амалга оширилган. Яъни, 2021 йил учун Афғонистоннинг электр энергиясидан қарздорлиги мавжуд эмас, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги Матбуот хизматию

“Ўзбекистон миллий электр тамоқлари” АЖ ва “Da Afghanistan Breshna Sherkat” компанияси ўртасидаги шартномага кўра, Афғонистонга жорий йилда 2 210,0 млн кВт.соат электр энергияси етказиб бериш белгиланган бўлиб, январь-июнь ойларида Афғонистоннинг электр энергиясига бўлган талаб ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда 770,2 млн кВт.соат электр энергияси етказиб берилди.

Бугунги кунда етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни компания томонидан доимий равишда амалга оширилмоқда.

Ёзги мавсумда Афғонистон Тожикистон энергетика тизимига уланиши сабабли жорий йил 14 апрелдан Ўзбекистондан электр энергиясини қабул қилиш тўхтаган.

Маълумот учун: 2002 йилдан бошлаб Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб борилмоқда. Даслабки йилларда 10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларидан технологик имкониятларидан келиб чиққан ҳолда “Da Afghanistan Breshna Sherkat” (ДАБС) компанияси билан тузилган шартномалар бўйича электр энергияси етказиб берилган.

2009 йилда иккита 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларининг қурилиши якунланиб, ишга туширилганидан сўнг, Афғонистонга 430 МВтгача қувватда электр энергияси етказилиб берилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!