Ўзбекистон армиясининг жанговар шайлиги текширилмоқда

Ўзбекистон армиясининг жанговар шайлиги текширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округларида режага асосан қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотлар бошланди.

Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов раҳбарлигида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий қисм ва бўлинмаларида қўққисдан текширувлар бўлиб ўтмоқда. Бунда шахсий таркиб ва жанговар техникаларнинг шайлиги текширувдан ўтади. Маълумотга кўра, ҳозирда вазир Афғонистон билан чегарадош Сурхондарё вилоятида бўлиб турибди.

Шунингдек, «Ангрен» ва «Термиз» умумқўшин дала майдонлари ҳудудида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонликлари тасарруфидаги ҳарбий қисм ва ҳамкорликдаги куч тузилмалари ўртасида ўзаро тажрибалар алмашиш ҳамда ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг амалий дала кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида батальон тактик ўқувлари ўтказилиши кўзда тутилган.

Тактик ўқувлар давомида «Тревога» сигнали берилганда шахсий таркибнинг ҳаракатлари, белгиланган йўналиш бўйича ҳимояни кучайтириши, қўйилган жанговар ўқув вазифаларини сифатли бажариш борасидаги кўникмалари синовдан ўтказилади.

Шунингдек, шартли душманнинг эҳтимолий жойлашган ҳудуди аниқланиб, кейинчалик улар томонидан олиб борилиши мумкин бўлган фаол ҳаракатларни бартараф этиш мақсадида улар жойлашган ҳудудларга авиация ҳамда артиллерия бўлинмаларининг куч ва воситалари ҳамда миномётчилар батареяси томонидан зарбалар берилади.

Машғулотлар Афғонистонда вазиятнинг кескинлашуви фонида ташкиллаштирилган. Олдинроқ Ташқи ишлар вазирлиги Шўртепа туманидаги Ўзбекисон чегарасини 53 нафар афғон ҳарбийлари ва қуролланган гуруҳлар кесиб ўтгани ҳақида маълум қилди. Зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг ушбу афғон фуқаролари ватанига қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги «Шерхон-Бандар» назорат ўтказиш пункти толибон назоратига ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик. 134 нафар афғон ҳарбийлари толибонлардан чекиниб қўшни мамлакат ҳудудига киришга мажбур бўлган. Тожик чегара қўшинлари давлат чегарасидан ўтганларга Тожикистон ҳудудига тўсиқларсиз ўтишга рухсат берган.

23 июнь куни Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефонда мулоқот ўтказиб, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди. Давлатлар раҳбарлари чегара линиясидаги вазиятни кескин деб баҳолашган. Томонлар Афғонистондаги тинч жараённи қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишиб олишган.

Фото

Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашуви фонида Ўзбекистон армиясининг жанговар шайлиги текширилмоқда

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!