Афғонистондаги мактабда содир этилган портлаш қурбонлари сони ошмоқда

Афғонистондаги мактабда содир этилган портлаш қурбонлари сони ошмоқда

Афғонистон пойтахтидаги таълим муассасасига худкуш-террорчи ҳужум уюштирган ҳужумда камида 32 киши ҳалок бўлган.

Полиция вакили Холид Задраннинг айтишича, жума куни эрталаб Кобул ғарбидаги Дашт-э-Барчи ҳудудида, асосан шиа-мусулмонлар бўлган ҳазоралар яшайдиган ҳудудда содир бўлган портлашда 40 киши жароҳатланган.

«Талабалар имтиҳонга тайёргарлик кўраётган пайтда ўқув марказига худкуш террорчи ҳужум қилди. Афсуски, 32 киши шаҳид бўлди, 40 киши жароҳат олди», — деган у.

Қурбонлар орасида, дейди Задран, портлаш содир бўлган пайтда университетга кириш имтиҳонларини топшираётган ўрта мактаб битирувчилари, қизлар ва ўғил болалар ҳам бўлган.

Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмади.

«Хавфсизлик гуруҳлари воқеа жойига етиб келишди, ҳужумнинг моҳияти ва қурбонлар тафсилотлари кейинроқ эълон қилинади», деб ёзди Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Нафи Такор твиттерда. «Фуқаролик объектларига ҳужум душманнинг ғайриинсоний шафқатсизлиги ва ахлоқий меъёрларнинг йўқлигини исботлайди».

Дашт-э-Барчи Афғонистонда сўнгги йиллардаги энг даҳшатли ҳужумлардан бирига гувоҳ бўлди.

Мавжуд ҳокимиятни дискредитация қилишга, мамлакатда ўрнатилаётган тинчлик жараёнларига раҳна солишга уринаётган кучларнинг Афғонистондаги террорчилик ҳужумлари кўпдан-кўп қурбонларга сабаб бўлмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!