Афғонистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Афғонистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, 14 июль, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 12:34 да Афғонистонда зилзила юз берди.

Зилзила координаталари: 39,96 градус шимолий кенглик; 69,31 градус шарқий узунлик. Тошкентгача масофа 145 километр жанубий йўналишда жойлашган бўлиб, магнитуда — 4,7, чуқурлик — 10 километр.

Зилзила Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида қайд этилган:

  • Наманган : 496 км, 2 балл;
  • Андижон: 485 км, 2 балл;
  • Фарғона: 431 км, 2 бал;.
  • Гулистон: 471 км, 2 балл;
  • Жиззах: 473 км, 2 балл;
  • Самарқанд: 483 км, 2 балл;
  • Термиз: 326 км, 2 балл;
  • Қарши: 513 км, 2 балл.

Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилган, Тошкент ва Жиззахда сезилган ерости силкинишининг кучи 3 баллни ташкил этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!