Афғонистонда яна портлаш

Афғонистонда яна портлаш

Афғонистоннинг Кунар вилояти пойтахти Асадобод шаҳрида ракета ҳужуми содир этилганидан кейин портлаш содир бўлди, деб РИА Новости томонидан хабар берилган эди.

Аввалига ракеталар Покистон ҳудудидан отилган бўлиши мумкин, деб тахмин этилган.

Бироқ кейинчалик портлаш ракета эмас, балки қўлбола портлаш мосламаси сабабидан экани маълум бўлди.

Asvaka агентлигининг хабарларига кўра, бу “Толибон”га қилинган навбатдаги ҳужум бўлиб, кўприкда жангарилар ҳаракатланаётган машина ўтаётганда қўлбола портлатиш мосламаси ишга туширилган.

Камида 11 киши яраланган, уларнинг қанчаси “Толибон” аскари ва неча нафари тинч аҳоли эканлиги номаълум.

Маълумот учун: Кунар вилояти - Афғонистоннинг чегараолди вилояти бўлиб, тоғли минтақада жойлашган. Вилоятнинг асосий қисмини Кунар ва Печдора дарёлари водийлари ташкил қилади. Асадобод (Кунар вилоятининг маъмурий маркази) бу дарёларнинг қўшилиш жойида, Покистон билан чегарадан 15 километр узоқликда жойлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!