Афғонистонда «Толибон» ҳужумлари оқибатида саккиз полициячи ҳалок бўлди

Афғонистонда «Толибон» ҳужумлари оқибатида саккиз полициячи ҳалок бўлди

Афғонистон жанубидаги Забул вилоятидаги учта назорат-ўтказиш пунктларига жангарилар гуруҳи ҳужумлар уюштирди. «РИА Новости» ахборотига кўра, ушбу ҳужумлар оқибатида саккиз полициячи ҳалок бўлган.

Вилоят губернаторининг расмий вакили Гулислом Сиёлнинг маълум қилишича, ҳужумлар кетма-кетлиги шанбага ўтар кечаси юз берган. Ҳужумлар оқибатида яна уч полициячи тан жароҳати олган.

Афғонистоннинг 1TV телеканали ахборотига кўра, ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни радикал кайфиятдаги «Толибон» ҳаракати ўз зиммасига олган.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!