Афғонистонда терактлар тўхтамаяпти

Афғонистонда терактлар тўхтамаяпти

Афғонистоннинг Дайкунди вилоятида автомобилнинг портлаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди ёки яраланди. 

Бу ҳақда 1TV News телеканали Афғонистон Ички ишлар вазирлигига таянган ҳолда хабар тарқатди, демоқда "azon.uz".

Вазирлик маълумотига кўра, қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор, портлашни толиблар амалга оширган. 

“Толибон” ҳаракати эса ҳодиса юзасидан ҳозирча баёнот бергани йўқ. 

12 сентябрь куни Қатар пойтахти Доҳада Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ўртасида анчадан бери кутилаётган музокаралар бошланган эди. Музокаралар давом этаётган бир пайтда ҳам Афғонистонда терактлар тўхтамади. 

Томонлар айрим масалалар бўйича келиша олмагани туфайли Доҳадаги музокаралар тўхтаб қолди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!