Афғонистонда содир бўлган 5,9 магнитудали зилзилада қурбон бўлганлар сони 920 нафарга етди

Афғонистонда содир бўлган 5,9 магнитудали зилзилада қурбон бўлганлар сони 920 нафарга етди

Афғонистоннинг Пактика вилоятида кеча содир бўлган 5,9 магнитудали зилзилада қурбон бўлганлар сони 920 нафарга етди.

Расмийларнинг хабар беришича, зилзиладан Пактика вилоятининг Гиян тумани ва Хост вилоятининг Спирей тумани энг кўп жабр кўрган.

Зилзилада 920 кишининг ҳаётдан кўз юмгани ҳақидаги маълумотни баҳам кўрган расмийлар, биринчи аниқлашларга кўра, кўплаб жароҳатланганлар борлигини маълум қилди.

Расмийларнинг қайд этишича, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, минтақага вертолётлар ёрдами юборилган.

Аввалроқ 6,1 деб эълон қилинган Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) Геологик хизмати (УСГС) зилзила кучини 5,9 баллга янгилади.

Зилзила эпицентри Афғонистон шарқидаги Хост вилоятидан 46 километр жануби-ғарбда, Покистон чегарасида бўлгани билдирилди.

Маҳаллий вақт билан 01:24 да содир бўлган зилзила Покистон пойтахти Исломобод ва Пешовар каби чегарага яқин шаҳарларда ҳамда аҳоли зичлиги юқори бўлган шаҳарларда, жумладан пойтахт Кобулда ҳам сезилди.

Бошқа томондан, Эрон жанубидаги Ҳормузган вилоятининг Бендер Ленге туманида 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди.

Маҳаллий вақт билан соат 01:39 да қайд этилган зилзила 10 километр чуқурликда содир бўлгани билдирилди

Зилзила оқибатида қурбонлар ёки мол-мулк йўқолганлиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!