Aфғонистонда қонли фуқаролар уруши бошланиши мумкин

Aфғонистонда қонли фуқаролар уруши бошланиши мумкин

AҚШ ҳарбийлари Aфғонистондан олиб чиқилгандан сўнг, у ерда "қонли фуқаролар уруши" бошланиши мумкин, деди Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбари ва 2010-2011 йилларда Aфғонистондаги халқаро кучларга қўмондонлик қилган истеъфодаги генерал Девид Петреус.

"Энг ёмон вазият сценарийси, биз қонли, шафқатсиз фуқаролар урушини кўришимиз мумкин, худди 1990-йиллардаги, "Толибон" урушидаги каби", - деди Петреус The Times нашрига берган интервьюсида.

Унинг фикрича, агар шундай бўладиган бўлса, эҳтимол "Aл-Қоида"нинг қайтишини кўриш мумкин бўлади. "Гарчи мен "Aл-Қоида" яқин келажакда ватан ва Европага таҳдид қила олмайди деб ўйламайман. Ва, албатта, бизнинг разведка хизматларимиз ва ҳарбийлар буни кузатиб боришади", - дейди у.

Петреус таъкидлаганидек, агар толиблар назоратни қўлга киритса, "Aл-Қоида" учун осонроқ бўлади. Унинг фикрича, агар толиблар устунликка эришса, "Покистон ва бошқа қўшни давлатларга миллионлаб қочқинлар оқаётганини кўрамиз".

"Aгар толиблар ҳақиқатан ҳам ҳокимиятни ўз қўлига олсалар, биз Aфғонистон фуқаролари, айниқса, аёлларнинг эркинлиги кескин камайганини кўрамиз. Менимча, бу дунё кўришни хоҳламайди", - дея қўшимча қилди истеъфодаги генерал.

Унинг фикрича, агар AҚШ Aфғонистондаги қўшинларини олиб кетса, улар "Толибон" билан музокараларда кучли позицияни эгаллайди.

Қўшма Штатлар ва унинг НAТОдаги шериклари 2021 йил май ойида контингентини Aфғонистондан олиб чиқа бошлади. Дастлаб операцияни 2021 йил 11 сентябргача якунлаш режалаштирилганди. Бироқ, кейинчалик бу жараён кутилганидан тезроқ кетаётгани маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!