Афғонистонда қизларга яширинча дарс ўтилмоқда

Афғонистонда қизларга яширинча дарс ўтилмоқда

Афғонистонда қизлар мактаблари ёпилганлиги сабабли, баъзи ўқитувчилар уларга яширинча дарс беришади.

Ўқитувчилар Wall Street Journal нашрига ўзларининг мотивациясини айтдилар: уйда ўтириб, мактабга бормасдан, қизлар тушкунликка тушишади ёки смартфонларга қарам бўлишади.

Уларнинг фикрича, Толибоннинг эски тузумга қайтишга уриниши оқибатида юзага келган шароит Афғонистоннинг 20 йил ичида қанчалик ўзгарганини кўрсатади.

Толибон ҳаракати маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиулла Мужоҳид келгуси ўқув йили бошидан мактабларда исломий муҳит ниҳоят тартибга солиниши, қизларнинг дарсларга нормаль қатнашишига умид билдирди.

Айни дамда Балх, Қундуз, Сарипул, Бомиан, Ҳирот, Гор (аслида фақат Чағчарон) ва Зобул вилоятларидаги мактабларга ўрта мактаб ўқувчилари қабул қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!