Афғонистонда портлаш: камида 7 полициячи ҳалок бўлди

Афғонистонда портлаш: камида 7 полициячи ҳалок бўлди

Aфғонистоннинг Ғазни шаҳрида автомобиль портлаб кетди. Натижада камида етти нафар полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tolo News хавфсизлик манбасига таяниб хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, яна 15 киши жароҳатланган — улар шошилинч тиббий ёрдам учун Кобулга вертолётда олиб кетилган.

Хабар қилинишича, портлашдан кейин жангарилар ҳарбий лагерга ҳужум қилишга уринган, аммо улар йўқ қилинган.

Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!