Афғонистонда парламент сайлови бўлиб ўтмоқда

Афғонистонда парламент сайлови бўлиб ўтмоқда

Бугун Афғонистонда парламентнинг қуйи палатасига сайлов бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда хорижий ОАВ.

Мазкур сайлов 2016 йилда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ хавфсизлик важидан кечиктиришга тўғри келди.

Депутатлар беш йил муддатга сайланади. Парламентнинг қуйи палатасидаги 250 ўриндан 68 таси аёлларга ажратилган. Бугунги сайловда 2558 нафар номзод беллашмоқда.

Сайловда энг катта муаммо хавфсизликни таъминлаш бўлиб турибди, бунинг учун ҳуқуқ-тартибот органларининг 54 минг ходими жалб этилган. Улар мамлакат бўйлаб беш мингта сайлов участкасини қўриқлаяпти. Ҳужум хавфи юқори бўлгани учун икки мингта сайлов участкасини ёпишга қарор қилинди. 

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!