Афғонистонда мулла ўз оила аъзоларининг 11 нафарини отиб ташлади

Афғонистонда мулла ўз оила аъзоларининг 11 нафарини отиб ташлади

Афғонистоннинг Фараҳ вилоятидаги масжид мулласи ўз оила аъзоларини тартибсиз ўққа тутиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Диалог» хабар берди.

Афғонистоннинг «Салом Ватандор» газетасининг Фараҳ вилояти кенгаш раиси Маҳмуд Наимийга таяниб хабар беришича, воқеа 10 июнь куни кечаси Фараҳ вилоятининг Хоки Сафед туманида содир бўлган.

Наимийнинг маълум қилишича, мулла аввал ўз оила аъзоларини отган, аммо уларга ёрдам бериш учун икки қўшниси югуриб чиққанида мулла уларни ҳам ўққа тутган. Оқибатда қўшнилар ҳам яраланган, улардан бири оғир аҳволда. Ҳалок бўлганлар орасида олти нафар аёл ва икки нафар бола ҳам бор.

Воқеа толибонлар назоратида бўлган туманда содир бўлган ва қотил толибонлар томонидан қўлга олинган.

Жиноят сабаблари ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда. Афғонистонда аввал ҳам оммавий қотилликлар содир этилган, лекин жиноятчининг ўз оила аъзоларини ўлдириши биринчи марта кузатилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!