Афғонистонда миналар ҳар ойда 180 кишини ҳаётдан олиб кетади

Афғонистонда миналар ҳар ойда 180 кишини ҳаётдан олиб кетади

Афғонистон миналарни йўқотишни мувофиқлаштириш маркази раиси Муҳаммад Шиҳоб Ҳакиймий мамлакатда ҳар ойда ўртача 180 киши миналар туфайли ҳалок бўлишини айтди.

Ҳакиймий "Анадолу"га берган интервьюсида Афғонистон 40 йилдан бери уруш олови ичида эканига ва миналар инсонларни ҳаётдан олиб кетаётганига ишора қилган.

Марказ берган маълумотларга кўра, мамлакатдаги ички урушлар давомида ўрнатилган миналар портлашида энг кўп болалар қурбон бўлган.

Шунингдек Афғонистон фавқулотда ҳолатлар идораси вазири Нажиб Оқ Фаҳим мамлакатда 2500 кв км майдон миналардан тозаланганини айтган.

Фаҳим ҳозирда миналардан тозалашни қўллаб қувватлайдиган ажнабий муассасаларнинг ёрдами камайганига ва ҳали мамлакатда 100 минглаб портламаган мина ва бомбалар борлигига ишора қилган.

У: "мамалкатнинг турли минтақаларида 30 йилдан буён 19 миллион портламаган бомба ва миналар зарарсиз ҳолга келтирилди", деди.

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!