Афғонистонда коронавирус билан касалланганлар 18 мингга яқинлашди

Афғонистонда коронавирус билан касалланганлар 18 мингга яқинлашди

Афғонистонда коронавирус билан касалланганлар сони 17 891 кишига етди, салкам 300 бемор COVID-19 қурбонига айланди, деб хабар беради Tolo News.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Афғонистонда 3 июнь ҳолати бўйича коронавирусга чалинганлар сони 17 267 кишини ташкил этмоқда, 1541 киши соғайган. 16051 киши касалхоналарда даволанмоқда.

Ҳозирга қадар коронавирус билан касалланган 299 бемор вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!