Афғонистонда эрта никоҳлар авж олишни бошлади

Афғонистонда эрта никоҳлар авж олишни бошлади

Афғонистонда очлик ва иқтисодий таназзул кучаяётган бир пайтда эрта никоҳлар кўрсаткичи авж олишни бошлаган, афғонлар эса “чақалоқларни сотишмоқда”.

Баъзи афғон оилалари боқиш учун ёш қизларини 500 доллар эвазига сотишмоқда. Қарз ва очарчилик Афғонистон фуқароларини қалин пули эвазига ёш қизларини турмушга беришига мажбур қилган.

Бу эса ўз-ўзидан ёш қизларни турмуш қуришга мажбур қиладиган ота-оналар сонининг кескин кўпайишига олиб келди. ЮНИСЕФнинг таъкидлашича, оилалар очликдан қочиб қутулиш учун 20 кунлик қизларини қалин пули эвазига таклиф қилаётгани ҳақида ишончли ҳисоботлар мавжуд.

Масалан, ўтган ой 9 ёшли қиз бола келин сифатида 55 ёшли эркакка, қўй, ер ва нақд пул кўринишида 2 010 доллар ёки 1 570 фунт стерлинг эвазига сотилганлиги аниқланган. Қизнинг отаси Абдул Маликнинг айтишича, унинг 8 нафар оила аъзоси бор ва қолганларининг яхши яшаши учун қизини сотишдан бошқа иложи бўлмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (20 )

    R.O.O.
    Ablaxlar....
    Baxtiyor
    Jannatti j harfiga ham arzimaydi ular
    Sssssssssss
    Ифлослао
    Sssssssssss
    Ифлослар
    Ulugbek
    boʻmagan gap
    Jamshid
    😞😞😞😞😞😞😞😞😞😞
    хамида
    Дуне хамжамияти бу холатга эьтибор каратиши керак
    Baxtiyorjon
    To'g'ri fikr
    Bahodir
    Erkagi ham Afg'on, Ayoli ham Afg'on. Qizi ham Afg'on, Og'li ham Afg'on. Buyuk bir millat. Millatini yerga urmasdan, yuksaklarga ko'tarish ham o'zlarini qo'llaridaku.
    Gulchehra
    Ochlik neni yedirmidi,to'qlik neni dedirmidi
    ........._.........
    Juda qarididee
    ........._.........
    Buni hammasi bomagan gaplaa
    Ахмедов
    Erkagi ham Afg'on, Ayoli ham Afg'on. Qizi ham Afg'on, Og'li ham Afg'on. Buyuk bir millat. Millatini yerga urmasdan, yuksaklarga ko'tarish ham o'zlarini qo'llaridaku.
    Жуда тўғри фикр.
    Axmad
    Quyday 5ta 10ta tugib taylaydi
    Wirina
    Astaģfirullox ...Hudo saqlasin...
    Я. Феникс🔥🔥
    К,из болани пешанаси к,урсин
    Абдуразаков
    Канийди иложи булса бу одамларди панохинга олсенг
    Xasan
    яшаш кимматлашвотди
    NIGORA+ORTIQ ALI
    Бечора кизчалар дунйога кеганига пушаймондир хаммаси уша толибон кегандан кегин бошланди
    .........
    Оллох йордам берсин бу давлатга