Афғонистонда авиазарба натижасида 18 нафар “Толибон” жангарлари йўқ қилинди

Афғонистонда авиазарба натижасида 18 нафар “Толибон” жангарлари йўқ қилинди

Афғонистон ҳукумат ҳарбийлари томонидан Кандагар провинциясида амалга оширилган авиазарба натижаси камида 18 нафар “Толибон” ҳаракатининг жангарлари йўқ қилиниб, 11 нафар жангари жароҳатланди. 

“Операция чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси амалга оширилди. Ҳукумат ҳарбийлари провинциядаги икки туманга бомба ташлашди”, - деди ҳукумат ҳарбий идораси вакили Мухаммад Садек.

Афғонистонда ҳукумат ҳарбий кучлари ва “Толибон” ҳаракатининг жангарилари ўртасида шиддатли кураш кетмоқда.

“Толибон” бундан аввал мамлакатнинг қишлоқ туманларида катта ҳудудни эгаллаган, энди эса йирик шаҳарларга ҳужумга ўтди. Шунингдек, мамлакат ҳудудида “ИШИД” террорчилик уюшмаси таъсири кучайди.

Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари ҳамкорликда терроризмга қарши  қурашиш бўйича бутун мамлакат бўйлаб операциялар ўтказишмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!