Афғонистон ва Толибон ўртасидаги музокаралар 28 июн куни бўлиб ўтади

Афғонистон ва Толибон ўртасидаги музокаралар 28 июн куни бўлиб ўтади

Афғонистон ҳукумати ва "Толибон" радикал ҳаракати ўртасидаги музокаралар 28 июн куни Боку шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар қилди РИА Новости.

 Илгарироқ 1TV телеканали Афғонистон Бош вазири Абдулла Абдулла мамлакатда ўрнатилган вақтинчалик тинчликдан сўнг "Толибон" радикал ҳаракатини ҳукумат билан тинчлик музокараларини бошлашга чақирган эди.

"Йигирма саккизинчи июнь куни Бокуда Афғонистон бўйича Халқаро мувофиқлаштириш гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтади. Учрашув давомида Афғонистон ва "Толибон" расмийлари ўртасида тинчлик музокаралари ўтказилади. Афғонистон томондан йиғилишда мамлакат Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ҳикмат Ҳалил Карзай иштирок этади. "Толибон" томондан музокаралар бўйича вакиллар иштирок этишади", — дейилади хабарда.

Manba: sputniknews-uz.com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!