Aфғонистон шарқида сув тошқини оқибатида 150 киши ҳалок бўлди (видео)

Aфғонистон шарқида сув тошқини оқибатида 150 киши ҳалок бўлди (видео)

Aфғонистон шарқидаги Покистон билан чегарадош Нуристон вилоятида содир бўлган тошқинлар оқибатида камида 150 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради 1TV.

Нуристон вилояти маҳаллий кенгаши раҳбари Саъдулла Паяндазонинг сўзларига кўра, кучли ёмғирлар Камдиш округини қоплаган.

Паяндазонинг айтишича, 80 га яқин уйлар сув остида қолган, ўнлаб одамлар бедарак йўқолганлар рўйхатида.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили ўз навбатида телеканалга берган изоҳида 100 нафар ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Ҳозирча "Толибон" ҳаракати назорати остидаги туманларга гуманитар ёрдам етказиб бўлмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!