Афғонистон Россиядан газ ва нефть сотиб олмоқчи

Афғонистон Россиядан газ ва нефть сотиб олмоқчи

Афғонистоннинг Москвадаги муваққат ишлар вакили Жамол Носир Гарвалнинг айтишича, мамлакат Россиядан газ ва нефть сотиб олиш бўйича аниқ шартномалар имзоламоқчи. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Гарвалга кўра, айни дамда Москва ва Кобул ўртасида бизнес соҳасида музокаралар олиб борилмоқда. Афғонистон томони иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни хоҳлайди.

“Муайян соҳаларга келсак, биз ёқилғи, газ сотиб олишдан манфаатдормиз, бу биринчи навбатда бизнинг мамлакатимизга керак. Шунинг учун Афғонистон ва Россия ўртасида келишувларга эришиш ва аниқ шартномаларни имзолашга қатъий қарор қилдик”, дейди дипломат.

“Толибон” (*террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида) томонидан тайинланган Жамол Носир Гарвал апрель ойида, Россия Ташқи ишлар вазирлиги унга расмий аккредитация берганидан кейин Москвада иш бошлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (4 )

    Shuhrat
    Олевуринглар, нимайкан дебман.
    &bek&
    Ха улардан олмайди биздан олади россия шундокхам газни биздан олиб сотади билишимча
    Акаси
    Толибон газни нима килади тоғда утин куп булса
    👤
    асли афғон тупроғи газ заҳираларига бой, уларни қазиб олиш учун инвестор топса яхшироқ бўларди