Афғонистон можароси: Россия Термизга ўз қўшинларини жойлаштирмоқда

Афғонистон можароси: Россия Термизга ўз қўшинларини жойлаштирмоқда

Россия Самара вилоятидан Aфғонистон билан чегара яқинидаги Ўзбекистон билан қўшма машғулотлар ўтказиладиган ҳудудга ҳарбий хизматчиларни қайта жойлаштира бошлади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизматига асосланиб "Интерфакс" хабар берди.

"Марказий ҳарбий округнинг тинчликпарварлик тузилмаси бўлинмалари ва махсус мақсадли бригадалари Термиз полигонида Россия ва Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтадиган қўшма машғулотларида иштирок этиш учун қўшинларни қайта тўплашни бошлади", дейилади хабарда.

Aниқлик киритилишича, ҳарбийлар Ил-76 самолётига қурол-яроғ юклаб, Термиз шаҳрига учиб кетишган.

Машқлар 10 августга қадар бўлиб, унда 1,5 мингга яқин ҳарбий хизматчилар қатнашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!