Афғонистон ҳукумати толиблар билан ишлашга тайёрлигини билдирди

Афғонистон ҳукумати толиблар билан ишлашга тайёрлигини билдирди

Афғонистон ТИВ раҳбари Мохаммад Ханиф Атмар мамлакат расмийлари "Толибон"* ҳаракати билан битта шарт асосида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди - буни учун ҳаракат террорчиликни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши лозим.
""Биз "Толибон" билан ишлашга, уларни ҳукуматга қабул қилишга тайёрмиз, улар билан тинчлик ўрнатишга ва улар билан ҳокимиятни бўлишишга тайёрмиз. Бунинг учун шартларимиз ҳам кўп эмас, аслида биттагина - Афғонистон келажаги мамлакат ичида афғон халқининг эркин иродаси, ташқи чегараларида эса Афғонистон бирорта бошқа давлатлар учун хавф туғдирмаслиги керак ва бизда битта ҳам хорижий террорчи куч бўлмаслиги керак... Бизнинг ҳукумат "Толибон"*ни ҳукуматнинг бир қисми сифатида битта шарт асосида қабул қилишга тайёр - бунинг учун улар терроризмни қўллаб -қувватлашни тўхтатиш шарт", - деб айтган Атмар "Известия" нашрига берган интервьюсида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!