Афғонистон фуқароси Бухородаги танишига 54 кг гиёҳванд модда жўнатгани маълум бўлди

Афғонистон фуқароси Бухородаги танишига 54 кг гиёҳванд модда жўнатгани маълум бўлди

Бухорода фуқаро 54 кг гиёҳванд модда сақлаб келаётгани маълум бўлди.

Ўрганишлар натижасида аниқландики, фуқарога жорий йилнинг 14 январь куни Афғонистон фуқароси 54 кг опий гиёҳванд моддасини жўнатган. У бунча опийни 13 тонна картошка орасига яшириб жўнатган ва сақлаб туришни сўраган. Кейинроқ ўзи харидор жўнатишини айтиб, сақлаб тургани учун ҳар бир килограммига 500 доллардан беришини айтган.

Айни дамда воқеа юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!