Афғон ҳукумати "Толибон" жорий этаётган қонунлардан хавотирда

Афғон ҳукумати "Толибон" жорий этаётган қонунлардан хавотирда

Мустақил маъмурий ислоҳотлар ва давлат хизматлари комиссияси раҳбари Надер Надерининг сўзларига кўра, Афғонистоннинг 28 вилоятида 260 та фуқаролик объекти бузилиб, 13 миллион афғон ишсиз қолмоқда.

Унга кўра, "Толибон" ва Aфғонистон ҳукумати ўртасида давом этаётган можаро туфайли 50 минг давлат хизматчиси ишсиз қолган ва жами 112 лойиҳа тўхтатилган.

Надери, шунингдек, толиблар мамлакатдаги аксарият ҳудудларни эгаллаб олганларидан кейин улар томонидан киритилган янги қонунлардан хавотир билдирди. Надерининг таъкидлашича, янги қонунларда аёлларнинг ўз уйларини қариндошларисиз тарк этиши тақиқланади ва эркакларга ҳукумат учун ишлашга рухсат берилмайди.

Aфғонистон ҳукуматининг Доҳадаги музокаралар гуруҳи аъзоси Надер Надерининг айтишича, толиблар уч ойлик сулҳ эвазига қолган 7000 маҳбусни озод қилишни талаб қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!