Афғон аёллари яна Толибонга қарши бош кўтарди

Афғон аёллари яна Толибонга қарши бош кўтарди

Толибон томонидан ёпилган Кобулдаги Хотин-қизлар ишлари вазирлиги биноси олдида аёллар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун норозилик намойиши ўтказди, деб хабар берди TOLOnews.

Ҳокимият тепасига келган толиблар аёллар учун бир қанча янгиликларни киритдилар. Толибон матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳидга кўра, аёллар энди Aфғонистоннинг янги ҳукуматида вазирлик лавозимларини эгаллай олмайди ва вазирликлар, полиция ва судда фақат ёрдамчи сифатида ишлайди.

Толибон расмийлари "аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш"га ва эркаксиз ёки ишсиз юришни тақиқламасликка ваъда беришди. Бироқ, Кобулдан олдин қўлга киритилган вилоятларда бу тақиқларнинг барчаси аллақачон кучга кирган. ОAВ маълумотларига кўра, ишғол қилинган ҳудудларда аёлларга фақат эркаклар ҳамроҳлигида кўчага чиқишга ва хонадан чиққанда "ёпинишга" рухсат берилган. Шунингдек, уларга уйдан ташқарида ишлаш тақиқланган, қизларнинг таълим олишлари чекланган.

Шундан сўнг, мамлакатда бир қанча норозилик намойишлари бўлиб ўтди, улар давомида аёллар таълим олиш ва ишга жойлашиш имкониятидан норозилигини билдириб, қонуний ҳуқуқларини қайтаришни талаб қилишди. Шундай митинглардан бирида толиблар бир гуруҳ афғон аёлларига кўз ёш оқизувчи газ ишлатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!