Адвокатлик фаолиятини электрон лицензиялаш тартиби белгиланди

Адвокатлик фаолиятини электрон лицензиялаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (432-сон, 05.08.2022 й.) билан Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

✅ Низомга кўра, адвокатлик фаолиятини лицензиялаш қуйидаги ихтисосликлар бўйича амалга оширилади:

▫️фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш;
▫️маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш.

❕Ҳар бир адвокат тегишли ихтисосликни мустақил танлаш ва у бўйича малака имтиҳони топшириш ҳуқуқига эга.

🔰Талабгор лицензия олиш учун қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

▫️Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
▫️олий юридик маълумотга эга бўлиши;
▫️юридик мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажига эга бўлиши;
▫️адвокатлик тузилмасида камида 3 ой стажировка ўтаган бўлиши;
▫️малака имтиҳонини муваффақиятли топширган бўлиши.

📲 Талабгор лицензия олиш учун аризани “Лицензия” АТ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон юборади.

🗓 Аризалар ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.

📋 Танланган ҳар бир ихтисослик бўйича малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор лицензия олиш учун 3 ой ичида тегишли лицензияловчи орган (Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари)га мурожаат қилиши керак.

☑️ Лицензия талабгорнинг доимий яшаш жойи бўйича чекланмаган муддатга берилади ва Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида амал қилади.

💰Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 50 фоизи (150 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

⏩ Йиғим тўлангач, ариза автоматик тарзда талабгорнинг доимий яшаш жойидаги лицензияловчи органга юборилади.

⏳ Шунга кўра, ариза 10 иш кунида кўриб чиқилади.

📝Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга хабарнома юборилади.

❗️Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга давлат божи (БҲМнинг 1 баравари – 300 минг сўм) тўлайди. Давлат божи тўлангач, талабгорга электрон шаклда QR-код қўйилган лицензия юборилади.

Мазкур тартиб 2023 йил 1 январдан кучга киради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!