Адолат

Адолат

Халифа Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ қўл остидаги волийларидан Абдулҳамид деган кишига қуйидаги мактубни ёзган экан:

"Менга мактубингда ишбошилардан бир нечтаси айрим байтулмолга қарашли молларни ўзлаштириб олганини айтиб, уларга қўлингни чўзишга (қийноққа олишга) рухсат сўрабсан. Таажжуб, худди мен сенга қалқондек инсонларни азоблашда мендан фойдаланмоқчи бўлибсан, гўё менинг бунга рози бўлишим сени Аллоҳнинг ғазабидан қутқариб қоладигандек.

Ушбу мактубим етиб бориши билан, қара: улардан ким ўз айбига иқрор бўлса, айбига яраша жазо бер, ким инкор этса, қасам ичдир, сўнгра қўйиб юбор. Қасамки, Аллоҳга қилган хиёнатлари билан рўбарў бўлишлари уларнинг қонлари бўйнимда бўлиб Аллоҳга рўбарў бўлишимдан кўра хайрлироқдир".

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!