Адлия вазири ер бўйича фармон нега жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаганини айтди

Адлия вазири ер бўйича фармон нега жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаганини айтди

Адлия вазири Русланбек Давлетов чоршанба кунги анжуманда ер муносабатларини тартибга солишни назарда тутувчи президент фармони нима учун жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаганига изоҳ берди.

«Фармон жамоатчилик муҳокамасига, бевосита regulation.gov.uz сайтига қўйилмади. Сабаби биз айтган гуруҳ жуда қаттиқ ишларни олиб борди. Фармон эълон қилиниб, жамоатчилик муҳокамасида турса, ноқонуний жараёнлар бирдан кучайиб кетиши эҳтимоли бор эди. Шунинг учун, Бош прокуратура назорати остида мораторий эълон қилиниб, шу йўсинда фармон қабул қилинди... Ҳар хил ўйин бўлиб кетмаслиги, давлат миқёсида ерлар талон-торож қилинмаслиги учун мана шунақа ёндошув қилинди», — деди вазир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!