Adidas исроиллик ҳарбий иштироки сабаб танқид остида қолди

A A A
Adidas исроиллик ҳарбий иштироки сабаб танқид остида қолди

Adidas компанияси янги реклама кампаниясида исроиллик ҳарбий хизматчи Шалев Битондан фойдалангани учун кескин танқидга учради. «Single Shoe Service» кампанияси оёқ-қўлидан айрилган инсонларга кроссовканинг фақат бир донасини ярим нархда сотиб олиш имконини беради.

Битон 2021 йил май ойида Исроилнинг Ғазо секторига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиёти — «Девор қўриқчиси» операцияси вақтида оёғидан айрилган. Ушбу амалиёт давомида юзлаб фаластинликлар ҳалок бўлган ва фуқаролик инфратузилмаси вайрон қилинган.

Танқидчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари Adidas’нинг рекламада Исроил армияси фахрийсидан фойдаланиши Ғазодаги узоқ йиллик можаро давомида тинч аҳолининг ўлими ва жароҳатланишига сабаб бўлган армия образини «инсонийлаштириш»га хизмат қилаётганини таъкидламоқда.