Абхазиялик мактаб ўқувчиси китоб ўқиш учун қулай жой излаб чегарани кесиб ўтди

Абхазиялик мактаб ўқувчиси китоб ўқиш учун қулай жой излаб чегарани кесиб ўтди

Россия чегара хизмати ходимлари Сочи яқинида абхазиялик мактаб ўқувчисини қўлга олди. У китоб ўқиш учун қулай жой қидириб, Россия—Абхазия чегарасини тасодифан кесиб ўтган. Бу ҳақда Краснодар ўлкаси федерал хавфсизлик хизмати маълум қилди, деб ёзади "daryo.uz".

Чегарачилар Псоу дарёсини саёз жойидан кечиб ўтаётган кишини пайқаган ва уни Россия ҳудудида қўлга олган.

14 ёшли мактаб ўқувчиси севимли китобини тинчликда, табиат қўйнида ўқиш истагида икки давлат қонунчилигини бузишини кутмаганлигини маълум қилган.

Ўқувчи қўлга олиш чоғида қаршилик кўрсатмаган. Россия қонунчилигига кўра, у маъмурий ва жиноий жавобгарлик ёшига етмаган. Ўқувчи Абхазия ҳукуматига топширилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!