Aбу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги UNESCO иштирокида нишонланади

Aбу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги UNESCO иштирокида нишонланади

2022-2023 йилларда буюк аждодимиз – йирик олим ва файласуф Aбу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги UNESCO (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, илм-фан ва маданият масалалари бўйича махсус ташкилоти) иштирокида нишонланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди. 

UNESCO ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Комиссияси раиси Aзиз Aбдухакимовнинг маълум қилишича, UNESCO Ижроия кенгаши 211-йиғилиши доирасида шунга оид қарор тасдиқланган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан Тожикистон, Эрон ва Туркия давлатлари ёрдамида ишлаб чиқилган эди. Энди эса мазкур масала жорий йилнинг ноябрида Франсиянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган UNESCO  Бош анжумани 41-йиғилишида тасдиқлаш учун киритилади.

“Мамлакатимизнинг UNESCO билан кенгайиб бораётган ҳамкорлигидаги яна бир муҳим қадами билан ҳаммани чин қалбимдан табриклайман”, - дейди Aзиз Aбдуҳакимов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!