Абу-Даби дунёнинг энг хавфсиз шаҳри деб топилди

Абу-Даби дунёнинг энг хавфсиз шаҳри деб топилди

Numbeo сервиси жиноятчилик бўйича статистикани таққослаган ҳолда дунёнинг энг хавфсиз шаҳарлари рўйхатини тузди.

Рўйхатга 327 та шаҳар киритилган бўлиб, БАА пойтахти Абу-Даби дунёнинг энг хавфсиз шаҳри деб топилди. Бу шаҳарда жиноятчилик идекси 13,63 фоизга, хавфсизлик индекси 86,37 фоизга тенг деб топилди. Энг хавфсиз шаҳарлар бешталигида Доха (Қатар), Базель (Швейцария), Сингапур ва Квебек (Канада) бор.

Гондурасдаги Сан-Пелро-Сула эса дунёнинг энг хавфли шаҳри сифатида эътироф этилди. Numbeo рўйхатига кўра, бу ерда жиноятчилик индекси 85,18 фоизга, хавфсизлик индекси 14,82 фоизга тенг. 

Рўйхатга Ўзбекистон шаҳарлари киритилмаган.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!