Абу Даби аэропортида йўловчиларнинг босган қадамлари электр энергиясига айлана бошлайди
Яқин Шарқдаги қадамларни электрэнергиясига айлантиришга имконият берувчи илк пиёдалар ўтиш пункти Абу-Даби аэропортида пайдо бўлди.
Arabian Business хабар беришига кўра, юқори технологияли ўтиш майдони 16 квадрат метр бўлиб, у биринчи ва учинчи терминаллар ўртасида жойлашган.
Кундалик равишда у ердан қарийб 8 минг киши ўтади.
Ишлаб чиқариладиган электр энергияси ўтиш йўлакларини ёритишда ишлатилади.
Буюк Британия компанияси томонидан яратилган ўтиш қопламаси, ўзаро бир-бири билан боғланган учбурчак панеллардан иборат.
Электр энергия ички электромагнит генераторлари томонидан ишлаб чиқарилади.
Manba: ufq. uz
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).