Абитуриентларга таълим йўналишларини турли таълим шакллари доирасида танлаш имконияти яратилиши мумкин

Абитуриентларга таълим йўналишларини турли таълим шакллари доирасида танлаш имконияти яратилиши мумкин

“2022-2023-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида” қарор лойиҳасида абитуриентларга бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш имконияти яратиш кўзда тутилмоқда.

Қарор лойиҳасида белгиланишича, 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб:

молиявий ва академик мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари олий таълим муассасалари Кузатув кенгашлари томонидан мустақил белгиланади;

давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичида таҳсил олувчи хотин-қизларнинг тўлов-контракт пуллари тўлиқ Давлат буджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 15-июнидан 15-июлига қадар (15-июл куни ҳам) бўлган муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади;

бунда, чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига онлайн рўйхатдан ўтиш 15-июнидан 5-июлига қадар (5-июл куни ҳам) амалга оширилади;

тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш имконияти яратилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!