Абитуриентларга имтиҳонларга бош кийимда келишга рухсат берилди

Абитуриентларга имтиҳонларга бош кийимда келишга рухсат берилди

Абитуриентлар тест синовларига бош кийим билан келишлари мумкин. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.

Тест синовлари кунига икки сменада:

1-смена 07:00 дан 10:00 га қадар;
2-смена 19:00 дан 22:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилишини инобатга олган ҳолда, абитуриентлар тест синовларига бош кийим (кепка, панама) билан келишлари мумкин, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!