Абитуриентларда учта таълим йўналишини танлаш имконияти борми?

Абитуриентларда учта таълим йўналишини танлаш имконияти борми?

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов, Халқ таълими вазири Ш.Шерматов, Давлат тест маркази директори М.Каримов ва бошқа масъуллар иштирок этди.

Брифингда янги ўқув йилига қабул жараёнларини ташкил этиш ва тест синовларини ўтказишга оид барча саволларга аниқлик киритилди.

Жумладан, 2020/2021 ўқув йилида абитуриентлар учун тест блокидаги фанлар таркиби ва кетма-кетлиги бир хил бўлган 3 та таълим йўналишини танлаш имконияти сақланиб қолинади.

Алоҳида иқтидор талаб этиладиган ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон мавжуд таълим йўналишларига киришда абитуриентлар фақатгина битта таълим йўналишида танловда иштирок этиши мумкин бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!