Абитуриентлар топширган чет тили сертификатларининг 1000 дан зиёди ўз тасдиғини топмади - ДТМ

Абитуриентлар топширган чет тили сертификатларининг 1000 дан зиёди ўз тасдиғини топмади - ДТМ

Маълумки, чет тилидан Б2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентларга олий таълим муассасаларига киришда чет тили фанидан имтиҳонларсиз максимал балл берилади.

Бунинг учун абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида мазкур сертификат маълумотларини тизимга киритадилар ва уларнинг сертификатлари мутахассислар томонидан текширилади.

Жорий йилги абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жараёнида абитуриентлар томонидан 29 мингдан зиёд чет тили сертификати тизимга юкланди. Бу ҳақда ДТМ хабар бермоқда.

Сертификатлар Давлат тест маркази мутахассислари томонидан текширилганда 955 та сертификат талабга жавоб бермаслиги аниқланди (уларнинг аксарияти чет тили сертификати эмас).

Шунингдек, 56 та сертификат қалбаки эканлиги аниқланиб, бу бўйича тегишли маълумотлар тайёрланган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

Қалбакилаштирилган сертификатларнинг 44 таси IELTS, 9 таси миллий, 2 таси HSK, 1 таси TOEFL iBT сертификатидир.

Қайд этиш керакки, жорий йилда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга (сертификатлари тасдиқланган) абитуриентлар сони 28 116 тани ташкил этди. Бу 2021 йилга нисбатан 17 468 тага ёки 2,6 баробарга кўп (2021-йилда 10 648 та).

Эслатиб ўтамиз, сал аввал магистратурага топширилган сертифакатларнинг 70 фоизи қалбаки экан хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!