“Абитуриент рухсатномаси”ни бериш 4 августдан бошланади

“Абитуриент рухсатномаси”ни бериш 4 августдан бошланади

2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2022 йил 8 август кунидан бошланади ҳамда стадион ва хиёбонларда ўтказилади.

Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилиб:

1-сменада 07:00 дан 10:00 га қадар;

2-сменада 19:00 дан 22:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган майдонлар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 10 кундан 13 кунгача давом этади ва 20-август куни якунланади.

Тест синовида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш 4 августдан бошланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!