Абдулла Арипов автоҳалокатга учраган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатиш учун ишчи гуруҳни Қозоғистонга юборди

Абдулла Арипов автоҳалокатга учраган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатиш учун ишчи гуруҳни Қозоғистонга юборди

ФВВ Қозоғистон Республикасининг Жамбул области Жуалин районида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан қўшимча маълумот берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли топшириғига асосан, Қозоғистон Республикаси Жамбул области Жулаин тумани ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш, уларни Ўзбекистонга қайтариш ҳамда ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари раҳбарлигида Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, Қозоғистон Республикасига юборилди.

Ҳамкорликда амалга оширилаётган зарур ишлар юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Нукус Олмаота йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобусда 53 нафар йўловчи, шу жумладан 47 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. Воқеа оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!