Абдулазиз Комилов президент сайловида овоз берди

Абдулазиз Комилов президент сайловида овоз берди

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкентнинг Яккасарой туманида ташкил этилган 573-сайлов участкасига келиб, президент сайловида овоз берди.

ТИВ матбуот хизмати томонидан «Дарё»га тақдим этилган суратларнинг бирида қўлига фуқаролик паспортини тутиб олган вазир бюллетен олиш учун навбатда турганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 24 октябрь куни соат 08:00 дан бошланган президент сайлови соат 20:00 га қадар давом этади. Соат 11:00 га қадар Ўзбекистондаги жами 19 миллион 859 минг 127 сайловчиларнинг 6 миллион 669 минг 552 нафари, яъни 33,6 фоизи овоз берди ва сайлов ўтган деб эълон қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!