Абдулазиз Комилов Франция собиқ президенти Жак Ширакнинг дафн маросимида иштирок этади

Абдулазиз Комилов Франция собиқ президенти Жак Ширакнинг дафн маросимида иштирок этади

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2019 йил 30 сентябрь куни Францияда бўлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Жак Ширак 26 сентябрь куни вафот этди. У 87 ёшда эди.

Жак Ширак Ўзбекистон—Франция муносабатларининг мустаҳкамланишига ҳам катта ҳисса қўшган. 1996 йил 24 апрель куни Парижда ЮНЕСКО томонидан ташкил қилинган Амир Темурнинг 660 йиллигига бағишланган кўргазмада шахсан Жак Ширакнинг ўзи иштирок этган ҳамда Амир Темурнинг 1402 йилда Франция қироли Шарл Олтинчи номига йўллаган мактубини Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовга совға қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!