АБДУҲАКИМОВ: Ўзбекистонга ташриф буюриш истагида бўлган сайёҳлар сони 2 баробарга ошди

АБДУҲАКИМОВ: Ўзбекистонга ташриф буюриш истагида бўлган сайёҳлар сони 2 баробарга ошди
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов туризм соҳасидаги асосий натижаларни маълум қилди. Унда қайд этилишича, кейинги вақтларда жорий этилган қатор енгилликлар сабаб Ўзбекистонга ташриф буюриш истагида бўлган сайёҳлар сони 2 баробарга ошди. Лицензия бериш тартибини соддалаштирилгани сабабли жорий йилнинг 8 ойи давомида 183 та янги туроператорлар фаолият бошлади. Қиёслаш учун келтирадиган бўлсак, 2017 йилда уларнинг сони 123 тани ташкил этар эди. E-visa тизими жорий этилгандан буён ўтган 55 кун мобайнида 46 давлатнинг 9,5 мингдан ортиқ фуқаросига Ўзбекистонга кириш учун электрон визалар берилган.
 
 
Сайёҳлик тизимини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳалар ишга туширилди. Бўстонлиқдаги “Амирсой” тоғ-чанғи комплекси, ўз тренинг маркази гольф-клуб ва гольф академияси ” га эга бўлган “Гольф резорт” мажмуаси, Тошкентдаги “Уч шаҳар” лойиҳалари шулар жумласидандир.
 
Ўзбекистон республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакилларининг Германия, Франция ва Мисрга амалга оширган сафарлари давомида маҳаллий ва хорижий инвесторлар иштирокида қиймати салкам $600 млнга тенг қўшимча инвестицион таклифлар ишлаб чиқилди.
 
Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Испания, Туркия, Германия, Россия ва бошқа давлатларда ўтказилган кўргазмаларда намойиш этилди. 40 дан ортиқ давлатнинг ОАВларида Ўзбекистон ҳақида маълумотлар эълон қилиниб, 20 давлатнинг 50 га яқин ОАВ вакиллари учун инфотурлар ташкил этилган. Бунда биргина Хитойнинг CCTV-7 телеканали томонидан намойиш этилган лавҳани 150 миллионга яқин киши кўрган.
 
8 ой мобайнида Ўзбекистонга 3,4 миллион сайёҳ ташриф буюрган, бу рақам 2017 йилда 1,5 млн. кишини (+226%) ташкил этган эди. Жорий йил охирига қадар юртимизга келувчи сайёҳлар сони 4, 8 миллионга етиши кутилмоқда. Туристик хизматлар экспорти эса $666,9 млнга етган бўлиб, бу рақам 2017 йилдагига ($327,3 млн) қараганда икки баробардан ҳам кўпроққа ортган.
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!