9600 долларлик дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

9600 долларлик дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ш.Р., С.И. ва бошқалар дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро М.А.га Чилонзор тумани “Бунёдкор” шоҳ кўчасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 3 000 дона “Nicоzone S” ва 800 дона “Инфера” номли хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларини 9 600 АҚШ долларига сотган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан жами 8 турдаги 9 720 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!