900 нафарга яқин сирдарёлик Жиззахдан ўз уйларига қайтарилди (ФОТО)

900 нафарга яқин сирдарёлик Жиззахдан ўз уйларига қайтарилди (ФОТО)

Жиззах вилояти Дўстлик туманига вақтинча жойлаштирилган 900 нафарга яқин Сирдарё вилояти фуқаролари ўз уйларига қайтарилди.

Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Фото: Жиззах вилояти ИИБ

Фото: Жиззах вилояти ИИБ

Фото: Жиззах вилояти ИИБ

"Дўстлик туманига жойлаштирилган Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “Фарғона” қишлоғи ҳамда “Гулзор” маҳалласидан 500 нафарга яқин, Сардоба тумани “Отаюрт” ва “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 372 нафар фуқаролар бехатар бўлганлиги сабабли, Дўстлик туман ИИБ ходимлари кузатувида ўз уйларига қайтарилди", - дейилади мазкур хабарда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!