90 йил ичида биринчи марта июнда қор ёғди

90 йил ичида биринчи марта июнда қор ёғди

Колорадода ёзги тенгкунликда қор ёғди. Forum Daily’нинг ёзишича, айрим жойларда қор қоплами қалинлиги ярим метрдан ошди.

Хабарда айтилишича, 21 июнда Steamboat курортида денгиз сатҳидан тахминан 2 километр баландликдаги ҳудудда кун давомида ёққан қор қалинлиги қарийб 20 сантиметрга етган. Денвердан тахминан 250 километр шимоли-ғарбда жойлашган Stimbot-Springs курорти бундай ажойиб табиат ҳодисасини «ёзги қор», деб номлади.
Қорли об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш 23 июндан бери амал қилган, лекин бу пайтда курортда ҳаво сезиларли даражада илиб, қуёш қор уюмини эритиб юборган.

Миллий метеорологик хизмат хабарига кўра, бу ҳафтада шаҳарда Цельсий бўйича 27,7 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!