9-синфда ўқийдиган қиз бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди

9-синфда ўқийдиган қиз бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди

Бошқирдистоннинг Белебей шаҳрида 9-синф ўқувчиси бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этди. Маълум бўлишича, "Ленин ва "Интернационал" кўчалари чорраҳасида "Лада" автомашинаси ҳайдовчиси бир қизни уриб юборган. Бу ҳақда "Бошқирдистон" давлат телерадиокомпанияси хабар берди.

Маълум бўлишича, жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Шунингдек, машинани 36 ёшли маҳаллий фуқаро бошқаргани хабар қилинган.

Вояга етмаган қиз пиёдалар ўтиш жойининг кўринадиган зонасида номаълум жойда кўчани кесиб ўтаётган бўлган. Қиз касалхонага ётқизилган, бироқ уни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган.

Ҳозирда ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда, тергов бошланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!