9 декабрь куни мамлакатимизнинг аксарият ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

9 декабрь куни мамлакатимизнинг аксарият ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 9 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиб, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 3-5 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, баъзи жойларда 24 даражагача, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, Навоий вилояти шимолида 15-20, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушади. Айрим жойларда йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушади. Айрим жойларда йўлларда яхмалак юзага келади.Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушади. Айрим жойларда йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти- вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли қор ёғиб, туман тушади. Айрим жойларда йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

9-12 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг аксрият қисмида совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолади: кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ, республикамиз шимоли ва чўл ҳудудларида кечаси 17-22, 9-10 декабрь кунлари баъзи жойларда 24 даражагача, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.

8 декабрь куни республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!