Хитойнинг Хунан провинциясида тахминан 1000 метрик тонна қимматбаҳо металлни ўз ичига олган юқори сифатли олтин кони топилди.
Тахминан 600 миллиард юан ёки 83 миллиард долларга баҳоланган бу кашфиётни ҳозиргача топилган энг йирик ва энг фойдали олтин кони деб ҳисоблаш мумкин. Конлар аллақачон маълум бўлган Вангу кони остидан топилган. Хунан геологик хизмати тадқиқотчилари бурғулаш ва 3D моделлаштиришдан фойдаланган ҳолда, илгари маълум бўлмаган конларни аниқлади. Қайд этилишича, улар 3000 метр чуқурликда жойлашган.
Дастлабки маълумотларга кўра, олтин концентрацияси ҳар тонна рудада 138 граммга етади, бу юқори кўрсаткич ҳисобланади. Агар бу маълумотлар тасдиқланса, янги топилма ҳозирги рекордчи — Жанубий Африкадаги 930 тоннага яқин қимматбаҳо металлни ўз ичига олган South Deep конини ортда қолдиради.
Хитой аллақачон жаҳон олтин бозорида ҳукмронлик қилмоқда. Мамлакат захиралари 2024 йилнинг бошида 2000 тоннадан ошди ва унинг тоғ-кон саноати жаҳон ишлаб чиқаришининг қарийб 10 фоизини таъминлайди.
“Топилмаларнинг эълон қилиниши олтиннинг аллақачон ошиб бораётган нархини янада оширди, чунки глобал ноаниқлик шароитида ресурсга талаб ўсишда давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
2024 йил 5 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судида 1981 йилда туғилган ҳуқуқбузар ўзининг яшаш хонадонида жабрланувчи аёлга ҳар хил беҳаё сўзларни гапириб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани сабаб унга жазо тайинланди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тожикистоннинг Суғд вилояти Конибодом туманида 8 декабр куни бир оиланинг олти аъзоси — эр-хотин ва уларнинг тўрт нафар фарзанди қотиллик қурбонига айланди.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.